11:23 / 29.04.2020
3 663

Рамазон ойининг 8 баракаси

Рамазон ойининг 8 баракаси
Мағфират, гуноҳларнинг кечирилиши:
Ушбу ойнинг дастлабки 10 куни - раҳмат кунлари, кейинги 10 куни - мағфират, гуноҳларни кечирилиш кунлари ва Рамазоннинг охирги 10 куни дўзахдан озод бўлиш кунлари ҳисобланади. Рўза тутувчилар учун Яратганнинг мукофотларидан бири гуноҳларнинг кечирилишидир.

Ризқ, савоб ва ажру мукофотларнинг кўпайиши:
Ифторлик вақти дуолар ижобат бўладиган энг яхши дақиқалардир. Рамазонда рўзадор одамга баракалар ато қилинади. Фақатгина Рамазон ойида фарз намози савоби 70 баравар кўпайтириб берилади.

Рамазоннинг туҳфаси ва баракасидир:
Бир ой давомида Қуръони карим таровиҳда тўлиқ ўқилади ва айнан Рамазон ойида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръон туширилган. Ишончли саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Рамазон ойида Қуръон тўлиқ ўқилгандан сўнг, уни ўқиган одамлар учун 70 000 фаришта истиғфор айтиб гуноҳларини кечирилишини сўрайди.

Бу йил пандемия сабаб, таровиҳ намозларини ҳамма ўз уйида ўқийди.

Қадр кечаси:
"Лайлатул Қадр" Рамазон ойидаги Аллоҳ таолонинг энг катта туҳфаларидан биридир. Ўша кечада Аллоҳ бандаларига кўплаб марҳамат, мағфират ва раҳматлар юборишини ваъда қилган. Бу кеча Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги тоқ кечаларининг бирига тўғри келади. Уламоларнинг кўпчилиги бу кеча 27-кеча деганлар.

Байтуллоҳни тавоф қилиш:
Бу ойда қилинган умра ҳаж билан баробар бўлади дейилган ҳадисларда. Лекин бу йил пандемия сабаб умра қилишнинг иложи йўқ.

Закот:
Ислом бизни сахий бўлишга, бошқа одамларни қўллаб-қувватлашга, уларга жисмоний, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга буюради. Закот Исломнинг устунларидан биридир. Закотни Рамазон вақтида беришнинг савоби катта. Айниқса, пандемия даврида закотни муҳтож ҳақдорларга бериш ҳам икки карра савобдир. Шунингдек, талабаларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш эса илмнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади.

Ийдул Фитр:
Рамазон ойи тугаши билан, мўминларнинг энг катта тантанаси Рамазон ҳайити нишонланади. Янги, чиройли кийимларни кийиб, мусулмонлар байрам-ҳайит намозига борадилар. Иншааллоҳ, пандемия йўқ бўлиб, тиббий ниқобларсиз Рамазон ҳайитини масжидларни тўлдириб ўқишимизни Аллоҳ насиб қилсин.

Эътикоф:
Эътикоф ўтирган киши, бутун вақтини намоз ўқиш, Қуръон тиловати ва зикр билан масжидда ёки уйининг алоҳида чеккароқ қисмида ўтказади. Ҳозир карантин сабаб эътикофни ният қилганлар ўз уйларида намоз, тиловат билан ўтказсалар бўлади.

Манба: oliymahad.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон ойининг 8 баракаси