12:33 / 29.04.2020
2 325

МИБ Тошкентда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундирди

МИБ Тошкентда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундирди
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, Қарши туманлараро Иқтисодий судининг 13.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “O`ZBEKNEFTGAZ” АЖ.дан Ғузор туман ДСИ фойдасига 5 млрд. 59 млн. 375 минг сўм солиқ қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.

Ижро ҳужжати жорий йилнинг 26 март куни келиб тушган бўлиб, шу куни бўлим давлат ижрочиси Ж.Рахматов томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан, 10618/14-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган ва томонларга юборилган.

Ижро ҳужжати ундируви юзасидан давлат ижрочиси томонидан барча мажбурий ундирув чоралари қўлланилиб, 27.04.2020 йилдаги тўлов топшириқномаларига асосан давлат фойдасига юқоридаги 5 млрд. 59 млн. 375 минг сўм солиқ қарздорлиги ва 101 млн. 187 минг сўм ПҚ-722-сонли Қарорига асосан, ижро йиғими ундирилди ва ижро иши юритиш тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тошкентда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундирди