08:53 / 02.05.2020
3 426

Ўзбекистон COVID-19 чўққисидан ўтди - Мадаминов

Ўзбекистон COVID-19 чўққисидан ўтди - Мадаминов
Ўзбекистонда касаллик чўққисидан ўтди, касалланганлар сони камайиши кузатилмоқда, деди Соғлиқли сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси раҳбари Маруфжон Мадаминов, Sputnik мухбирига.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия қарорига кўра, алоҳида ҳудудларда карантин босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Касалланганлар сони барқарорлашган ҳудудларда жамоат транспорти ва корхоналар ишга тушган. Тошкентда эрталаб ва кечқурун шахсий транспортдан фойдаланишга ва ўзаро масофа сақлаган ҳолда кўчада сайр қилишга рухсат берилди.

Шу билан бир вақтда халқаро авиация парвозларини 30 июндан олдин янгилаш белгиланмаган.
Мутахассис фикрига кўра, ушбу қадамларнинг ҳар бири муайян эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан.

"Биз эпидемия чўққисидан ва текислигидан (плато) ўтдик. Энди касаллик юққанлар сони камайиши кузатилмоқда. Лекин ушбу жараён турли ҳудудларда турлича юз бермоқда. Аҳоли сони кўп бўлган Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона водийсида - касаллик юқиш ҳолатлари учрамоқда. Четдан олиб келиш ҳолатлари бутунлай тўхтатилган. Шу сабабли босқичма-босқич чекловларни олиб ташлашга қарор қилинди. Иқтисод ҳам тўхтаб қолмаслиги керак, секин-секин иш тартибига ҳам ўтиш керак", - деди Мадаминов.

Мутахассис фикрига кўра, халқаро парвозларни бекор қилиш турли мамлакатларда инфекцион вазият турлича экани билан боғлиқ. Қаердадир касаллик чўққиси ҳали ўтилмаган. Лекин вазият ўзгариши мумкин. Ўшанда ҳаво йўналишлари очилиш муддати қайта кўриб чиқилиши мумкин.

1 май ҳолатига Ўзбекитонда 2086 кишида коронавирус аниқланган. улардан 1212 нафари аллақачон тузалиб уйига жавоб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон COVID-19 чўққисидан ўтди - Мадаминов