15:27 / 02.05.2020
3 001

Шерзод Шерматов: «Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади»

Шерзод Шерматов: «Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади»
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилда мактабларда ўқув йили қандай шаклда якунланиши ҳақида маълумот берди.
Ўқув йили ҳар доимгидек 25 майда якунланади. Дарслар 10 май санасида тугаши, шу санадан бошлаб ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз.

Республика махсус комиссияси қарорига асосан халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019-2020 ўқув йили онлайн мактаб лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Имтиҳонларга келсак, Республика комиссияси, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари томонидан 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқиляпти. Аниқ ахборот расман тақдим этилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчилар имтиҳон учун эмас, ўзлари учун ўқишларини ва онлайн мактаб дарсларини кузатиб боришларини тавсия қилган бўлардим
”, дейди Шерзод Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: «Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади»