
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида юз берган вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали хабар берди.









Давлат раҳбари қишлоқ ичига кириб, хонадонларга етган зарарни кўздан кечирди ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Ўзбекистонда 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
56 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жами 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.
Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22та аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудларига эвакуация қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар