21:50 / 05.05.2020
2 287

Шавкат Мирзиёев: Жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга миннатдорчилигимни изҳор этаман

Шавкат Мирзиёев: Жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга миннатдорчилигимни изҳор этаман
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 5 май, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор аввалида Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Албатта, Бухоро ва Сирдарёдаги офатлар — Яратганнинг бизга юборган синови. Бунга сабр қилишимиз, қаттиқ меҳнат билан, биргаликда ёруғ юз билан ўтишимиз керак. Ушбу қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймаганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Мана, ойнаи жаҳон орқали кўряпсизлар, халқимиз янада бирлашиб, ўзининг меҳр-оқибати, бағрикенглиги, буюк саховатини ҳар куни, ҳар дақиқада намоён этмоқда. Буни Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидан кўчирилган фуқароларнинг 81 фоизини Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ихтиёрий равишда ўз хонадонларига жойлаштиргани ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Бошқа вилоятлар, вазирлик, компания ва уюшмалар, аҳолимиз томонидан қисқа вақтда Бухоро ва Сирдарёга ёрдам бериш учун катта миқдордаги ҳомийлик маблағлари ўтказилди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва рўзғор буюмлари юборилди.

Фурсатдан фойдаланиб, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ишончим комил, биз бошимизга тушган бу оғирликларни ҳам халқимиз билан биргаликда, ўзаро ҳамжиҳатликда бир тан-у бир жон бўлиб, албатта, енгиб ўтамиз
, - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга миннатдорчилигимни изҳор этаман