
Ижтимоий тармоқларда Сардоба сув омборининг 1 май куни ўпирилган қисми устидан олинган видео эълон қилинди. Унда сув омборининг атрофи аллақачон сувга тўлгани, айни вақтда тўғоннинг бузилган қисмидан сув катта тўлқинлар ҳосил қилган ҳолда тошиб чиқишда давом этаётганини кўриш мумкин.
— Shukhrat (@bankir2102) May 6, 2020
Сардоба сув омборидаги авариядан сўнг унинг атрофидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган (уларнинг камида 53 минг нафари аллақачон маҳаллаларига қайтган). Ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Авариядан кейинги сув тошқини оқибатида 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 километр узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозори, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига зарар етган.
Сардоба сув омборининг тўғонининг бузилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ДХХ томонидан олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ҳодиса айбдорлари, улар ким бўлишидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беришини алоҳида, ишонтириб таъкидлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар