
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 2 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 6 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2233 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
Бугун жами 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 76 киши тузалди.
Айни вақтгача жами 1577 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 646 бемор шифохоналарда даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар