date
views 2 576

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.

7 май куни жами 65та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 79 бемор тузалганди.
Шу вақтгача беморларнинг 1656 нафари тузалган, 10 киши вафот этган, айни вақтда 648 киши шифохоналарда қолмоқда.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков шифохоналарда қолаётган беморлар тўғрисида маълумот берди. Маълум қилинишишича, айни вақтда 9 беморнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 7 май куни республика бўйлаб 12,6 мингдан ортиқ киши тест қилинган ва айни вақтгача ўтказилган тест синовлари сони 371 мингдан ошган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300дан ошди