
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Сардоба» сув омборида юз берган фалокат тафсилотлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов етказилган зарар кўлами ҳақида маълумот берди.
Сардобадаги фалокат оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32 381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар