
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 1 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2325 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.
7 май куни жами 65та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 79 бемор тузалганди. Бугун 27та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 119 бемор тузалди.
Шу вақтгача беморларнинг 1775 нафари тузалган, 10 киши вафот этган, айни вақтда 540 киши шифохоналарда қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар