date
views 1 893

Коронавирус: Фарғонада 5 нафар бемор соғайди

Коронавирус: Фарғонада 5 нафар бемор соғайди
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1780 нафарни ташкил этмоқда.
Фарғона вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Россиядан, 2 нафари эса Германия-Россия-Қозоғистон узоқ масофага қатновчи халқаро юк автомашинасида келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари эса Бухоро вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 35 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 131 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 136 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1780 нафарни ташкил этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус: Фарғонада 5 нафар бемор соғайди