
9 май куни соат 03:20 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, «Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да «Тошкент-Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган юк машинаси ҳалокатга учради. Ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Ф.Ж. «КАМАЗ» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, ҳайдовчи 46 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишларини сўраб қоламиз.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар