
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 24 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2411 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги ҳафталарда янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлмоқда. 9 май куни жами 24та янги ҳолат қайд этилиб, 71 нафар бемор тузалганди. Бугун жами 62та янги ҳолат аниқланиб, 10 бемор тузалди.
Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1856 нафарни ташкил этмоқда, айни вақтда шифохоналарда 545 бемор даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар