
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2509 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
11 май куни 68та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 107 киши тузалди.
Айни вақтгача жами 1988 киши тузалган, 511 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 6 нафари оғир аҳволда қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар