date
views 2 494

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасига раис бўлади

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасига раис бўлади
Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасига раис бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбалари тасдиқлади.

Бугун, 13 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида ҳукуматдаги янги тайинловлар масаласи кўриб чиқилмоқда. Хусусан, депутатлар Шерзод Кудбиев номзодини ДСҚ раҳбарлигига маъқуллаш масаласини муҳокама қилишмоқда.

Номзод парламент томонидан маъқулланса, президент уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолайди.
Шерзод Кудбиев 2019 йил августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Бундан аввалроқ шу вақтгача Давлат солиқ қўмитасига раислик қилиб келган Беҳзод Мусаев Ўзбекистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши хабар қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасига раис бўлади