
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612 нафарни ташкил қилмоқда.
16 нафар янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 5 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги икки кунда янги касалланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кўп бўлмоқда. 12 май куни жами 61та янги ҳолат аниқланди ва 52 бемор тузалганди.
Бугун 65та янги ҳолат аниқланиб, 36 бемор тузалди.
Шу вақтгача тузалганлар сони 2076 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда 525 нафар бемор даволанмоқда ва уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.
«Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар