21:41 / 14.05.2020
3 037

Чортоқлик ота ўз фарзанди учун алиментни 18 ёшига қадар тўлаб берди

Чортоқлик ота ўз фарзанди учун алиментни 18 ёшига қадар тўлаб берди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Мажбурий ижро бюросининг Чортоқ туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2001 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра Пўлатов Хабибулло ундирувчи Зокирова Каромат фойдасига бир нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳар ойда барча топган даромадидан ¼ қисм миқдорида алимент тўлаш белгиланган.

Фуқаро Х.Пўлатов билан карантин даврда олиб борилган тушунтиришлар самара берди. У маъсулиятини ҳис этиб, ўз фарзанди учун 13 млн сўм алимент маблағни вояга етгунга қадар тўлаб берди.Жорий йилнинг 13 май куни ижро иши амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чортоқлик ота ўз фарзанди учун алиментни 18 ёшига қадар тўлаб берди