21:00 / 15.05.2020
2 004

МИБ Ғиждувонда 150 та, Вобкент ва Когонда 1 тадан оилани яраштирди

МИБ Ғиждувонда 150 та, Вобкент ва Когонда 1 тадан оилани яраштирди
Авваламбор, Муборак Рамазон ойида меҳр-шафқат, саховат кўрсатиш, бемор ва қарияларнинг холидан хабар олиш, инсонларни яраштириш савобли ишлардан ҳисобланади. Қолаверса, “Халқаро оила куни”га қадар бир қатор оилалар яраштирилди. Бюро органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ишлар юзасидан диний уламолар, маҳалла фаоллари ва қариндошлар билан профилактик тушунтиришлар натижасида ота-оналар ўзаро яраштирилди ва бахтли оилалар сафи кенгайди.

Жумладан, Бюронинг Ғиждувон тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 05.08.2016 йилдаги қарздор В.Абдиевдан ундирувчи Х.Асланова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;

- 19.10.2017 йилдаги қарздор О.Таировдан ундирувчи М.Мажидова фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;

- 09.09.2019 йилдаги қарздор А.Атоевдан ундирувчи З.Насриддинова қизи фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ишлари бўйича тарафларнинг ихтиёрий ярашувига эришилди.

Худди шу тоифадаги яна 147 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан ҳам ота-оналарнинг ярашувига эришилди.
Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Зокиров ва ундирувчи М.Хаитова, Вобкент тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Каримовдан ва ундирувчи М.Шарипова қизи ихтиёрий ярашувига эришилди.

Мазкур бўлимлардаги 152 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Ғиждувонда 150 та, Вобкент ва Когонда 1 тадан оилани яраштирди

Жамият янгиликлари