date
views 1 963

МИБ: Келтирилган 22 млн. зарар қопланди ва жиноят оқибатлари бартараф қилинди

МИБ: Келтирилган 22 млн. зарар қопланди ва жиноят оқибатлари бартараф қилинди
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими томонидан 14.02.2020 йил ўтказилган назорат тадбирлари натижасида, шаҳардаги привокзальная кўчасида жойлашган биноларнинг бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Мазкур бинода тегишли тартибда газ корхонаси билан шартнома ва ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, иситиш қозони ва газ плитасидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида, таъминотчи корхона манфаатларига жами 22 млн. 487,4 минг сўм зарар етказилганлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Г.Бахадировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852 моддаси талаблари, мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий оқибатлари тушунтирлган ва ҳуқуқбузарга келтирилган зарарни қоплаб бериш учун 30 кунлик муҳлат берилган.

Натижада, таъминотчи корхонага келтирилган 22 млн. 487,4 минг сўмлик зарар ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ қоплаб берилди ва жиноят оқибатлари бартараф қилинганлиги сабабли, жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Келтирилган 22 млн. зарар қопланди ва жиноят оқибатлари бартараф қилинди