
Карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонларни бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар қилди.
"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.
Карантин вақтида «онлайн-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!" дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар