date
views 8 453

Ипотека кредитлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан хабардормисиз?

Ипотека кредитлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан хабардормисиз?
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан жисмоний шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига қўлланиладиган имтиёздан фойдаланиш мезонлари ўзгарди.

Солиқ кодекси (янги таҳрири) 378-моддасининг 16-бандига асосан жисмоний шахсларнинг олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда солиқ солинмайди:

- даромадлар солиқ даври (бир йил) давомида жами 15 миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтирилганда;
- якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаса;
- дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.

Маълумот учун: Солиқ кодексининг янги таҳрири билан берилган имтиёз фақат 2020 йилдан бошлаб олинган ипотека кредитларига йўналтириладиган даромадларга юқоридаги мезонлар асосида татбиқ этилади.

Субсидия бу товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағларидир (Бюджет кодексининг 3-моддаси).

Шохида Джумаева
Бухоро шаҳар ДСИ Солик солиш
бўйича маслаҳат шуъбаси ходими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ипотека кредитлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан хабардормисиз?