
Саккиз нафар бола, уч нафар ота-она, икки ҳамшира ва бир шифокор касалликка чалинган.
Қирғизистондаги онкология ва гематология миллий маркази болалар бўлимида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 14та ҳолат аниқланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг маълумот беришича, саккиз нафар бола, уч нафар ота-она, икки ҳамшира ва бир шифокор касалликка чалинган.
Унинг сўзларига кўра, бўлимда 120 киши текширувдан ўтказилган, касаллик тарқатган манба аниқланган.
Марказ бош шифокори Эрнест Тилеков касаллик аниқланмаган болалар ва шифокорлар бошқа қаватларга кўчирилганини айтди.
20 май куни стационарда набирасини олиб ётган ва яқинда касалхонани тарк этган аёл коронавирусга чалингани аниқланганди.
Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1313 нафарга етган, 14 киши вафот этган, 929 киши соғайган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар