22:17 / 21.05.2020
2 964

«Пахта нефтбазаси» МЧЖ «Аи 80» маркали бензин нархини 3000 сўм қилиб белгилади

«Пахта нефтбазаси» МЧЖ «Аи 80» маркали бензин нархини 3000 сўм қилиб белгилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг 4 апрел куни имзоланган «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4664-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «Пахта нефтбазаси» МЧЖ 2020 йилнинг 21 май кунидан эътиборан нефт маҳсулотларини сотишда янги нархларни эълон қилгани борасида маълумот берилди.

Унга кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган «Аи 80» маркали бензиннинг 1 литри учун 3000 сўм нарх белгиланди, «Аи 95» маркали бензин нархи эса 5884 сўм.

«Пахта нефтбазаси» МЧЖ томонидан юқорида номлари ҳамда нархи қайд этилган маркалардаги бензин АЁҚШларга улгуржи тарзда сотилади. Уни сотиб олган хусусий АЁҚШлар транспорт хизмати ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда ўзлари нарх белгилайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Пахта нефтбазаси» МЧЖ «Аи 80» маркали бензин нархини 3000 сўм қилиб белгилади