20:50 / 22.05.2020
2 201

Рамазон ҳайитини ҳаммамиз ўз хонадонимизда нишонлаймиз

Рамазон ҳайитини ҳаммамиз ўз хонадонимизда нишонлаймиз
Якунланиб бораётган муборак Рамазон ойи биз учун хайрли ишлар, савоб амаллар, эзгу ниятлар учун қулай фурсат бўлди. Қутлуғ кунларда халқимиз саховатга шошилди, хусусан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар ва фаоллар ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишда ибрат кўрсатмоқдалар.

Ҳар йили бу шукуҳли кунларни масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш, яқинларимиздан хабар олиш, юртимиздаги хушманзара ва сўлим гўшаларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказардик. Бу йилги Рамазон ойида эса пандемик карантин ҳолати давом этмоқда ва мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилиш ўта зарурдир.

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди. Рамазон ҳайитини байрам қилиш, бу вақт давомида уйида меҳмон кутиш ва меҳмонга бориш халқимизда анъанага айланган.

Юртмизда синовли кунлар бошлангач, ҳар бир фуқаро карантин қоидаларига амал қилиш нақадар долзарблигини ҳис эта олди. Рамазон ҳайити арафасида ўзингиз ва қариндошларингиз соғлигига эътибор бериб, уйда қолинг! Байрамни ўз хонадонингизда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан ўтказинг. Дуоларингизда эл-юрт саломатлиги, юртимиз фаровонлигини ёдга олинг. Синовли кунлар якун топишига оз қолди!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон ҳайитини ҳаммамиз ўз хонадонимизда нишонлаймиз