17:30 / 23.05.2020
4 188

Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди

Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда икки ёш йигитча ақли заиф болани тиз чўктириб, таҳқирлаган ҳолат акс этган лавҳа, шунингдек, уларнинг қилмишига берилган жазо муҳокамаси давом этмоқда.

Ҳолатга муносабат билдирган Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича Вакили Алия Юнусова «икки нафар ўсмирга берилган жазо»дан ҳайрон қолгани, «...бундай ҳолатларда аслида жазо инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирлаганлиги учун белгиланиши керак»лигини таъкидлайди. Зўравонлар эса «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» (МЖтК, 54-модда) ва «Майда безорилик»да (МЖтК, 183-модда) айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 115 000 сўм маъмурий жарима жазосига тортилган.

Олий суд матбуот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берди.

Баёнотда воқелик яна бир карра баён этилар экан, асосий урғу қонунчиликда (МЖтК 29-моддаси 2-қисми) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслигига қаратилади. Шунингдек, суд қароридан норози томонлар (суд қарорининг кўчирма нусхаси топширилган ёки олинган кундан эътиборан) икки ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёки протест келтиришлари мумкинлиги тушунтирилганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек туман маъмурий суди қарори 2020 йилнинг 23 апрель куни чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди