date
views 2 108

“Кўкдумалоқ-Газ” қўшма корхонасидан салкам 17 млрд сўм қарздорлик ундирилди

“Кўкдумалоқ-Газ” қўшма корхонасидан салкам 17 млрд сўм қарздорлик ундирилди
Косон туманлараро иқтисодий судининг 13.02.2020 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор “Кўкдумалоқ-Газ” қўшма корхонасидан ундирувчи давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарзларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари доирасида қарздорнинг “Кончилар” маҳалласи ҳудудидаги маъмурий биноси, 110 турдаги офис ва дизайн ашёлари ҳамда 2 дона “Lacetti”, “Ladapickup” енгил автотранспорт воситалари хатловга олинган ва баҳолаш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 27 май куни қарздордан 500 млн 725 минг сўм, бир неча кун олдин эса 16 млрд. 147 млн. 562 минг сўм ундирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Кўкдумалоқ-Газ” қўшма корхонасидан салкам 17 млрд сўм қарздорлик ундирилди