Кеча АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?
— Олимларнинг фикрича, вакцинани оммавий микдорда ишлаб чиқиш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетиши мумкин.
Шу ҳафта Россиянинг Гамалеи номидаги микробиология институтида коронавирусга карши ишлаб чиқилган вакцина билан институтнинг барча ходимлари эмлангани ва ҳозирча ҳеч қандай асоратлар кузатилмагани ҳақида хабар беришди.
Бироқ бу ҳозирча тажриба экани таъкидланмоқда.
— Қатъий карантин жорий қилинган вақтда ҳар куни 5-10 нафар бемор аниқланарди, карантин енгиллатилиши билан бу кўрсаткич бир неча ўнликларга чиқди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
— Қатъий карантин режими мамлакатда биринчи коронавирус аниқланган пайтдан жорий қилинган ва ҳозиргача сақланиб қолинган. Фақатгина сўнгги икки ҳафтада даволанганлар сони касалланганлар сонидан ортганда карантин шартларини босқичма-босқич енгиллатишга қарор қилинди.
— Коронавирусдан ҳимояланиш учун профилактик дори ичиш керакми?
— Коронавируснинг медикаментоз профилактикаси йўқ!
Касалликни олдини олишнинг ягона йўли — карантин чораларига риоя қилиш. Иммунитетни кўтариш учун эса жисмоний фаоллик керак.
— Нега Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест ўтказилмаяпти?
— Ҳозирги кунга қадар коронавирусни аниқлаш ва даволаш ва мулоқотда бўлганларни карантинга олиш масалалари билан шуғулландик. Антитаначалар даволаниб чиққан беморларда пайдо бўлади.
Аҳоли орасида ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
— Ногиронлигим бўйича санаторийда даволанишим учун коронавирус йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўрашяпти. Мен пул тўлаб текширувдан ўтаманми?
— Эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг буйруғига асосан, коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили бугунги кунда бепул қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди