19:00 / 31.05.2020
2 365

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2800га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2800га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда 7 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2790 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Паст Дарғом, Ургут, Оқдарё, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.

Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар сони 281 нафарга етди.
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 2790 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 750 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2800га яқинлашди