
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 нафарни ташкил этмоқда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун ҳозирча 37та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 54 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2837 нафарни ташкил қилмоқда.
Шифохоналарда 739 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар