Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ва бир гуруҳ вазирлар Фарғона вилоятининг Сўх туманига боришди.
Ҳукумат вакиллари давлат раҳбари топшириғи билан эсклав ҳудуддаги муаммоларни ўрганиб, дастур тайёрлаш ва бу орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ташриф буюришган.
Сўх туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, меҳмонлар дастлаб Чашма булоғига боришган.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган суратларда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев, бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва бошқаларни кўриш мумкин.
Вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.
Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сўхда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувда тез орада ҳукумат вакиллари ушбу ҳудудга келиб, аҳоли муаммоларини ўрганиши ва ҳал қилиши ҳақида айтганди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам шу кунларда Фарғона вилоятига бориши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!