13:47 / 03.06.2020
4 031

Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди

Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди
2020 йилнинг 28 май кунига ўтар кечаси соат 03:00да 33 ёшли Р.Н. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинасида жияни, 22 ёшли У.Ш. ва танишлари, 26 ёшли П.Ш., 25 ёшли Ш.Қ. ва 26 ёшли И.С.ни яшаш уйига ташлаб кетиш учун Қашқадарё вилояти Косон тумани Обод кўчасида автомашинани тўхтатган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабаригакўра, Р.Н. улар билан хайрлашаётган вақтида, уларнинг ортидан ўзларига олдиндан таниш бўлган, 20 ёшли О.Д. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасида ўзининг танишлари 22 ёшли И.Х., 21 ёшли О.Р., 19 ёшли Б.Н. ва 22 ёшли Д.Ф. билан бирга келиб, ўзаро бир-бирлари билан салом-алик қилаётган вақтида Ш.Қ. О.Д.нинг қўлини сиқиб кўришиб, ҳеч бир сабабсиз, биқин соҳасига бир мушти билан урганлиги сабабли, О.Д. ўз навбатида мушти билан Ш.Қ.нинг юз қисмига бир мушт уриб йиқитган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, йиқилган Ш.Қ.нинг таниши, маст ҳолатда бўлган И.С. Ш.Қ.ни уриб йиқитган О.Д.нинг маст ҳолатдаги таниши И.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, натижада И.Х. ёнида олиб юрган ошхона пичоғи билан И.С.нинг чап томон елка орқа соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Натижада, И.С. тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юз берган вақтда шу ерда бўлган барча шахслар билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди