
МИБ Юнусобод туман булими иш юритувида Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 18.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, карздор "Qurilish Universal Kompakt Servis" МЧЖдан ундирувчи давлат фойдасига 374 млн. 617 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 05.05.2020 йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга берилган ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли бўлим давлат ижрочиси С.Абдуқаюмовнинг мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш натижасида қарздор "Qurilish universal Kompakt servis" МЧЖ ҳисоб рақамидан 374 млн. 617 минг сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритуви тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар