18:49 / 04.06.2020
2 252

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3900дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3909 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 66та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 68 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3082 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 811 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3900дан ошди