
Ҳикоя IX асрда Хоразмда бошланган. У ерда математик ал-Хоразмий тенгламалар ечиш фанининг асоси - алгебрани яратган. Унинг номи арабча "ал-жабр" атамасидан келиб чиққан бўлиб, белгини ўзгартирган ҳолда тенглама аъзосини чапдан ўнгга алмаштириш маъносини англатади.
Aл-Хоразмий ҳали формуладан фойдаланмаган ва тенгламаларни сўз билан ёзарди. У номаълум миқдорни "шей"(арабчадан "нарса") деб атаган. Масалан: 3та "нарса" жами 15 бўлса, демак ҳар 1 "нарса" 5га тенг деб эътироф этади.
XII асрда ал-Хоразмий китоблари Испанияга етиб келди. У ерда номаълум нарса “хеi” деб ёзила бошланди. Чунки эски испан товушида Ш ҳарфи Х ҳарфи билан ёзиларди. Бориб бориб, хei сўзи, бир ҳарф, х ҳарфигача қисқариб кетди.
Декарт 1637 йилда нашр этилган машҳур "Геометрия"га айнан шу испанча "х" ҳарфини қўшди. Француз тилида бу хат "кс" деб ўқилган ва "икс" деб айтилган.
Абдувоҳид Нуруллоҳ
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар