Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly94YWJhci51ei9rb3JvbmF2aXJ1cy9rb25kaWNpb25lci1vcnFhbGktdmlydXMteXVxaXNoaS1tdW1raW4%3D]қайтарилди[/leech]:
— Аҳоли орасидан чиқаётган касаллар 100% карантинга олиняптими? «Симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?
— Аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар каратинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида (ўз яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахслар 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатилади.
— Чет элдан келган фуқароларнинг юкларида ҳам касаллик бўлиши мумкин. Уларни нима қилишади?
— Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъи назар 100% зарарсизлантирилади.
— Ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми?
— Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.
— Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олиш ёки улар билан кўришиш мумкинми?
— Чартер рейслар билан олиб келинадиган фуқароларни кутиб олиш ва учрашишга рухсат берилмайди, улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди