
Ўзбекистон аэропортлари меҳмонлар ташрифига қизғин тайёргарликни бошлаб юборган, деб маълум қилди «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати.
Хабар қилинишича, Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь каби 20дан ортиқ хорижий авиакомпаниялар вакиллари ва «Ўзавиация» агентлиги иштирокида мулоқот бўлиб ўтган.
Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Жумладан, «Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раиси Ровшан Исмоилов Ўзбекистон аэропортлари авиаташувларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдорлигини қайд этган.
«Учрашувда сўзга чиққан хорижлик шериклар ўз таклиф-мулоҳазалари орқали Ўзбекистон Республикасига парвозларни қайта тиклашга ҳар жиҳатдан тайёр эканликларини билдиришди», – дейилади пресс-релизда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатган эди. 30 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилди ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилганди.
18 майдан эътиборан бир нечта ички рейслар ва йўловчи поездлари қайта йўлга қўйилди.
Маълумот ўрнида, президент топшириғи асосида Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар