11:00 / 13.06.2020
2 679

Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида бир томонлама йўналиш очилди

Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида бир томонлама йўналиш очилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
"Тошкент-Самарқанд" йўналиши бўйича транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтида М-34 автомобиль йўлининг 103-км.дан А-373 автомобиль йўлидан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиб ўтиб кетиш мумкин.

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўли билан Гулистон йўналиши бўйича ўтган М-34 йўлини боғлаб турувчи А-373 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 37-км.дан 0-км.гача бўлган ҳудудининг "Тошкент-Самарқанд" йўналиши 2020 йил 13 июнь кунидан транспорт воситаларининг куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланиши учун очилди.

2020 йил 1 май куни Сирдарё вилояти жойлашган “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талафот етди.

Шу билан бир қаторда, ушбу сув тошқини натижасида юқоридаги ҳудудлардаги халқаро, давлат ва маҳаллий автомобиль йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан керакли махсус транспорт воситалари жалб этилган ҳолда юқорида кўрсатилган автомобиль йўли ҳамда кўприкларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Вилоят ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқароларга "Тошкент-Самарқанд" йўналиши бўйича транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтида М-34 автомобиль йўлининг 103-км.дан А-373 автомобиль йўлидан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиб ўтиб кетишлари мумкинлиги, лекин йўлнинг очилган қисмидаги йўл ўтказгич кўприкларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда тирбандликларни олдини олиш мақсадида сутканинг қоронғи вақтида транспорт воситалари М-34 автомобиль йўлининг 103 км. "Тошкент-Душанбе" йўналиши бўйича ҳаракатланишда давом этишлари мумкинлиги билдирилган.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятидан транзит тарзда Жиззах йўналишидан Тошкент ва водий вилоятларга йўл олган транспорт воситалари ҳайдовчилари А-373 автомобиль йўлининг 17-37 км.ларида таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган 4Р-18А автомобиль йўли орқали Гулистон шаҳар йўналиши томон ҳаракатланиб М-34 автомобиль йўлининг 119 км.даги чорраҳага чиқиб Тошкент ва водий вилоятлари томон йўналишга чиқиб кетишлари мумкин.

“Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳайдовчилардан йўлларнинг ушбу қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтларида йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида бир томонлама йўналиш очилди