18:49 / 14.06.2020
2 965

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 5 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 5 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 57 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун 36 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3910 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 1122 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 5 мингдан ошди