
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди», дейилади хабарда.
14 июнь куни жами 114та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 69 киши тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3943 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 1141 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар