11:10 / 15.06.2020
2 351

Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини билдирмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин

Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини билдирмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин
Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини намоён қилмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин. Бу ҳақда мутахассислар томонидан хабар қилинган.

Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, дейди шифокорлар, чунки шундай табиатли вируслар фанга маълум. Масалан, одам сувчечак билан касалланганидан кейин, уни келтириб чиқарган герпес вируси ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, у ўнлаб йиллар давомида танада жимгина яшириниши мумкин ва қулай вақтда оғриқли темиратки касаллигига олиб келади.

Гепатит «B»ни келтириб чиқарадиган вирус эса кўп йиллар ўтгач жигар саратонини келтириб чиқариши эҳтимоли бор.
Ҳатто соғайиб кетганидан сўнг бир неча ой ўтган собиқ беморлар кўзидаги суюқликда топилган Эбола вируси кейинчалик юқтирганларнинг 40 фоизида кўрликка сабаб бўлади.

Шу сабабли, SARS-CoV-2 кўпроқ ўпкани зарарлашини ҳисобга олиб, шифокорлар вируснинг айнан нафас олиш тизимида ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келишини тахмин қилишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини билдирмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин