
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “МAN TGS” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасининг кабинаси ва таг қисмига йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,4 миллион сўмлик 96 дона автотранспорт воситаси учун колонкалар, овоз кучайтиргич ва ғилдирак дискалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Божхона ҚонунбузилишиТошкент ВилоятиАвтотранспорт ВоситасиИнспекцион КўрикОвоз КучайтиргичСуриштирув Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар