date
views 1 867

Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 146та ҳолат қайд этилди. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шунингдек, Наманган, Бухоро ва Тошкентда жами 73 бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4450 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 1992 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди