10:01 / 24.06.2020
2 424

Ўзбекистонда Ҳажга боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлади?

Ўзбекистонда Ҳажга боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлади?
Фото: Pixabay
Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра зиёратларини хорижликлар учун бекор қилиши юзасидан расмий баёнотни эълон қилди.

Унга кўра 2020 йил 23 июнь куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Подшоҳлиги томонидан Ҳаж–2020 мавсуми бўйича қабул қилинган қарор муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилган.

Қўмитанинг қайд этишича, 2020 йилнинг 27 февралидан коронавирус пандемияси сабаб Саудия Арабистонига кириш тақиқлаб қўйилган ва 14 март куни Ташқи ишлар вазирлиги орқали Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирининг Ҳаж–2020 мавсумининг ташкилий ишларини кечиктириб туриш тўғрисидаги расмий хати олинган.

Шунингдек, ахборотда Саудия Арабистонида кескин эпидемиологик вазият сақланиб қолаётгани, ҳар куни ўртача 4000 га яқин касалланиш, 35-40 та ўлим ҳолати кузатилаётгани қайд этилган.

«Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон ибн Абдулазиз инсон саломатлиги учун шундай мураккаб вазиятни инобатга олиб, Ҳаж–2020 мавсуми учун чет элдан зиёратчиларни қабул қилмаслик ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда 2020 йилнинг 22 июнь куни мамлакат ичида бўлиб турган чекланган миқдордаги зиёратчилар учун ички Ҳаж мавсумини ташкил этиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарорни қабул қилди.

Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Саудия уламолари кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом олами уюшмаси, Мисрдаги Ал-Азҳар мажмуаси ҳамда «Дорул ифто» фатво ҳайъати ва бошқа кўплаб илмий марказлар томонидан маъқулланди.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазизнинг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди
», – дейилган баёнотда.

Диний қўмита 2020 йилги Ҳажга боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилишини эслатиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Ҳажга боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлади?