17:20 / 24.06.2020
1 898

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6800дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 92 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 6800дан ошиб кетгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6847 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида) қайд этилган
», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 185та янги ҳолат қайд этилди, 28 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4588 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2240 бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6800дан ошди