Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ўтган ва жорий йилда тизимнинг неча нафар ходими турли даражадаги жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот келтирди. Унга кўра, карантин қоидаларини бузгани учун 78 нафар ички ишлар органлари ходими жаримага тортилган, 1 нафари ҳатто ишдан бўшатилган.
2019 йилда жами 7039 та ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилганини айтган матбуот котиби биргина йўл ҳаракат қоидаларини бузган учун 1223 нафар ходим жаримага тортилганига урғу берди. Жиноий жавобгарликка тортилган ходимлар ҳам оз эмас: 133 нафар!
Жорий йил бошидан буён 2350 нафар хизмат интизомини бузган ходим аниқланган, 45 ходим жиноий жавобгарликка тортилган.
«Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини беркитади, деб. Қонун устуворлигини таъминлаш, сўзда эмас, амалда, ҳозирда бизнинг биринчи вазифамиздир», дея таъкидлади у.
Шоҳруҳ Ғиёсов вазирлик тозалаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилаётганини айтар экан, ИИО сафларига «адашиб кириб қолганлар» иборасини ҳам ишлатади. Айни ибора эса савол туғдириши аниқ: тизимга ишга кириш учун озмунча чиғириқдан ўтилмайди, наҳот шундаям «адашиб кириб қолиш» мумкин бўлса?! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди