19:25 / 25.06.2020
2 412

Навоийда қўлбола олтин тангаларни 2250 долларга сотаётган шахслар ушланди

Навоийда қўлбола олтин тангаларни 2250 долларга сотаётган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура
Навоий вилоятида қўлбола 10 дона олтин тангани 2250 долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2250 долларга сотган вақтида ушланган. Тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 миллион сўм бўлган 12 дона олтин танга ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда қўлбола олтин тангаларни 2250 долларга сотаётган шахслар ушланди