00:00 / 27.06.2020
2 663

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7400дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 107 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди
«2020 йил 26 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7427 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 6 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун 250та янги ҳолат аниқланди, шунингдек, 161 беморга жавоб берилиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 5038 нафарга етди. Айни вақтда шифохоналарда 2369 бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7400дан ошди