16:20 / 27.06.2020
2 336

Танзила Норбоева: «Айнан сизлар барчага намуна бўладиган соҳа ходимларисиз»

Танзила Норбоева: «Айнан сизлар барчага намуна бўладиган соҳа ходимларисиз»
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева журналистлар ва ижодкорларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан табриклади.

Мамлакатимизда сўз ва фикр эркинлигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилаётган бугунги кунда сизларнинг таъсирчан сўзингиз, фаол фуқаролик позициянгиз ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чунки айнан сизлар ҳаётий ва касбий тажрибангиз, кенг дунёқарашингиз ҳамда юртсеварлигингиз билан барчага намуна бўла оладиган соҳа ходимлари саналасизлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳам оммавий ахборот воситалари ходимларининг шарафли меҳнатини юксак баҳолаб, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин тутишида Сиз, журналистларнинг ҳам ўрни беқиёс эканлигини алоҳида эътироф этади. Ўйлайманки, истиқболда ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиб бораверади.

Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Жамиятдаги муаммоли ва долзарб масалаларни юзага чиқариш, уларнинг ечимига кенг омма эътиборини жалб этишдек масъулиятли ишингизда улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин. Касб-корингизга барака, ишингизга ривож тилайман
”, дейилади Сенат раиси табригида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танзила Норбоева: «Айнан сизлар барчага намуна бўладиган соҳа ходимларисиз»