08:10 / 28.06.2020
2 311

Комил Aлламжонов: «Шимолий Кореяга айланиб қолишимиз мумкин, агар...»

Комил Aлламжонов: «Шимолий Кореяга айланиб қолишимиз мумкин, агар...»
Куни кеча “Uzreport” телеканалида журналист Гулноза Ҳусанованинг Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов билан интервьюси эфирга узатилди.

Интервьюда журналистика ва блогерлик соҳасига оид муаммолар ва ютуқлар, жамоатчилик назорати ҳамда сўз эркинлигининг муҳим ва нозик томонлари, шунингдек ҳақоратлари оммага чиқиб кетаётган ҳокимлар ҳақида суҳбатлашилди.

«Бугун шунақа замонда яшаяпмизки, журналист ва блогернинг оғзини ёпсангиз, муаммо ҳал бўлмайди. Улар анонимга айланади ва Фейсбукда пайдо бўлади. Фейсбукни ўчириб қўйсангиз, Инстаграмга боради. Инстаграмни ўчириб қўйсангиз, Твиттерга боради. Твиттерни ўчириб қўйсангиз, Телеграмга боради. Униям ўчириб қўйсангиз, Шимолий Корея бўламиз-қоламиз. Бошқа йўлимиз йўқ, ягона йўл, бу – матбуот билан ишлашни зудликда ўрганишимиз шарт», – деди К. Алламжонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)